Қозоғистонда терроризмга қарши машғулотлар бўлиб ўтди

Қозоғистонда терроризмга қарши машғулотлар бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг учта вилоятида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилди.

Бир ой давомида Қозоғистоннинг учта вилоятида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) матбуот хизмати хабар берди.

28 июнь куни Қизилўрда, Қарағанда вилоятлари ва Абай вилоятида 31 майдан буён ўтказилаётган «Наиза-Антитеррор-2024» комплекс республика аксилтеррор ўқув машғулотлари якунланди.

Унда Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари иштирок этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: