Тожикистонда ўзбекистонлик уч фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди
Жорий йилнинг 2 июль куни Хўжанд-Душанбе йўналишида ҳаракатланиб кетаётган давлат рақами 40 H 174 GB бўлган Nexia-2 автомашинаси «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса натижасида Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси (2 эркак ва 1 аёл), Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. «Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1964 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Бойгитов Нурмаҳмад эканлиги аниқланди. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Тожикистон томони Ўзбекистон ФВВга мурожаат қилган.