Боласини ваҳшийларча тепиб, йиқитган эркак видеоси тарқалди

Боласини ваҳшийларча тепиб, йиқитган эркак видеоси тарқалди

Ҳолат Самарқанд вилоятида содир бўлгани айтилмоқда.

 

Самарқанд вилояти Ургут туманида ота беш ёшли фарзандини тепиб, ерга йиқитди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат 1 июль куни соат тахминан 14:30 лар атрофида Ургут туман «Мерганча» маҳалласида жойлашган «Ургут» савдо комплексида содир бўлган. Савдо қилиш учун келган эр ва хотин вояга етмаган фарзандлари билан бозор бўйлаб юрган вақтида бозор ичида ота вояга етмаган тахминан 5 ёшли ўғил фарзандини оёғи билан тепиб ерга йиқитгани ҳолати савдо комплексида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланиб қолган.

 

Ҳолат юзасидан вояга етмаган болага шафқатсиз муносабатда бўлган отани топиш ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида Ургут туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Қовчин» маҳалласида яшовчи A.Ф. экани аниқланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: