Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди
33 ёшли ҳайдовчи йўлнинг ҳаракатланиш мумкин бўлмаган қисмида автомобиль бошқаргани ортидан, ички ишлар ходимлари билан жанжаллашиб қолган. Ходимлар унга нисбатан электрошокер қўллаб, хизмат хонасига олиб борган, лекин у ерда фуқаро ҳушини йўқотиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳайдовчининг укасининг айтишича, ходимлардан бири акасининг бошига урган. Ваҳоланки, ҳайдовчи Равшан Мадалиев 2022 йилда автоҳалокатга учраши оқибатида миясидан оғир жарроҳлик амалиёти ўтказган.
5 июль куннинг биринчи ярми ҳолатига, фуқаро ҳалигача ўзига келмаган.
👉 https://uzbekistanofficial.uz