Моди Путинга Украинадаги тинчликка ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди

Моди Путинга Украинадаги тинчликка ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги музокаралар якунланди. Учрашувда бош вазир Ҳиндистон Украинада тинчлик ўрнатиш учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини айтди. Учрашув стенограммаси Кремль сайтида эълон қилинган.

“Биз уруш ечим эмаслигига ишонамиз. Бомбалар, ракеталар ва милтиқлар тинчликни таъминлай олмайди, шунинг учун биз мулоқотга урғу берамиз ва мулоқот зарур», деди Моди.

Ҳиндистон бош вазири бир кун аввал Путин билан норасмий учрашувни эслаб, суҳбат давомида «имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатишга келишиб олганликларини» айтди. Модининг сўзларига кўра, »Инсониятга ишонган ҳар бир киши одамлар ўлганда, айниқса бегуноҳ болалар ўлганида оғриқни ҳис қилади».

Бунга жавобан Россия президенти Ҳиндистон бош вазирига долзарб муаммоларга эътибор қаратгани, жумладан, Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга уриниши учун миннатдорчилик билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: