Сирдарёда норуда материалларни ноқонуний қазиб олган шахсларга чора кўрилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида норуда материалларни ноқонуний қазиб олган шахслар жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё дарёсининг Гулистон тумани муҳофаза майдонида рейд тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида ноқонуний равишда норуда фойдали қазилма — қум-шағал маҳсулотини ортиш, ташиш, сотиш билан шуғулланаётган 5 нафар фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, қонунбузарларга нисбатан жами 20 млн 400 минг сўм жарима қўлланилди.