Бошига пана сўраган эмиш!..

Бошига пана сўраган эмиш!..

Бўлмаган гап, дедик. Чунки интернет деганлари турли иғволарга тўлиб-тошиб кетган… Эмишки, фалончи фистончиевич абгор аҳволга тушиб қолибди. Ким ёки кимлар биландир чиқишолмай қолибди… Ўта уста одам, сувга чўкмас, ўтда куймас эди. Бирдан у тўғрисида кўп гап-сўзлар пайдо бўлди. Биттаси «қочибди», дейди. Катта сувнинг нариги тарафига ўтиб кетибди. Кейин шу ёқдагиларга: «Менинг бошимга пана беринглар. Ёмғир, қорлардан сақланайин. Ўзи бир бечора, нотавон, мутлақо ҳалол меҳнатимнинг орқасидан ризқ-насибамни териб юрган одам эдим. Менинг қадримга етишмади. «Камбағал», дейишди. Уруғи нотоза, дейишди. Ваҳоланки, тоғам фалончи фистончиевич, ниҳоятда обрўли одам. Амакиларим, қуда-андаларимиз ҳам ёмон одамлар эмас», дебди. Кейин секингина банклардаги пулларини пичирлаб айтиб берибди. «Агар, — дебди, — менинг «бошимга пана» берсанглар, — деб бурнини тортиб қўйибди, сўнг гапини давом этказибди. — Пулларимни банкларингга «орқалаб» келаман-да қўяман. Хоҳлаганча фойдаланасизлар. Мен бўлсам, банк берадиган фоизга кунимни кўриб юравераман. Оддийгина «гелик-пелик»ни олволиб. Ўзи ёшлигимдан машинага ишқибозлигим бор», дебди…

Албатта, бундай гапларга ишониб бўлмайди… Нима дейсиз, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди… Во-о-ой, у даврлар ўтиб кетди, брат. Ҳозир дарахтга сунъий шамол юбориб, шохларини қимирлатишаяпти!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: