Исроил Сурия инфратузилмасига зарба берди
Исроил армияси Сурия Қуролли Кучлари инфратузилмасига ҳужум қилди ва Дамашқни 1974 йилда имзоланган қўшинларни ажратиш тўғрисидаги келишувни бузганликда айблади.
«Бир мунча вақт олдин Исроил армиясининг танклари ва артиллерияси Сурия армияси фойдаланаётган ҳарбий инфратузилмага ҳужум қилди, бу эса буфер зонада Исроил ва Сурия ўртасидаги 1974 йилдаги қуролли кучларни ажратиш тўғрисидаги келишувни бузди», — дейилади армия матбуот хизмати хабарида.
«Исроил армияси Сурия ҳарбийларини ўз ҳудудида содир бўлаётган барча ҳаракатлар учун жавобгар деб ҳисоблайди ва Исроил суверенитетини бузишга уринишларга йўл қўймайди», — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.