Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 584 дан ошди
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал остидаги эксклавдаги урушнинг 282-кунида ҳалок бўлганлар сони 38 584 кишига етган, 88 881 киши яраланган.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил қўшинлари 4 марта қирғин уюштирди, 141 киши ҳалок бўлди, 400 киши яраланди.
Деярли 21 000 бола бедарак йўқолган.