Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилоятига инсонпарварлик ёрдами юборди
Ёрдам юки хўжалик моллари, кийим-кечак, қурилиш моллари, озиқ-овқат каби зарурий товарлардан иборат. Уни Қирғизистонга Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов топширди.
Ҳоким Шавкат Мирзиёев селдан зарар кўрган қўшниларга қандай ёрдам керак бўлса, кўрсатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади.