Борис Жонсон Трамп Украинани қўллаб-қувватлашига ишонмоқда

Борис Жонсон Трамп Украинани қўллаб-қувватлашига ишонмоқда

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Республикачилар партияси қурултойида Дональд Трамп билан учрашиб, агар Трамп президент этиб сайланса, Украинани қўллаб-қувватлашига ишончи комил эканлигини айтди.

“Биз Украина ҳақида муҳокама қилдик ва мен у бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш ва демократияни ҳимоя қилишда кучли ва қатъий бўлишига шубҳа қилмайман”,
деб ёзган Жонсон Х’даги (собиқ Twitter) саҳифасида Трамп билан тушган суратини жойлаб.

Жонсон бундай қатъий ишончи нимага асосланганига изоҳ бермаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: