Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади

Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади

Рақамлар автоматик тарзда ЙҲХХининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Давлат рақам белгилари» модули орқали шакллантирилади.

 

1 августдан бошлаб автомобилларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тасодифий танлаш йўли билан берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 17 июлдаги қарорида сўз боради.

 

Рақамлар автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Давлат рақам белгилари» модули орқали шакллантирилади.

 

Ҳозирда рақам белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилади, ҳарфлар ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкасидаги рақамлар бундан мустасно («чиройли рақамлар», аукцион орқали тўланади).

 

Рақамларни тасодифий тартибда бериш 2018 йилда Россияда чиройли рақамларни сотиб олиш билан боғлиқ коррупция компонентининг олдини олиш учун жорий этилган. Усулнинг моҳияти шундаки, рақам тасодифий танланиб, компьютер томонидан тайинланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: