«Йўл бўйидан қовун-тарвуз сотиб олманг! Хавфли!»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистон фуқароларини йўл бўйида сотилаётган тарвуз- қовунларни харид қилмасликка чақирди.
Қайд этилишича, улар чиқинди газлардан саломатлик учун зарарли заҳарли моддаларни ўзлаштиради.
Бундан ташқари, диетологлар аҳолига уларни оч қоринга ёки 17:00-19:00 дан кейин истеъмол қилмасликни тавсия қилишди, чунки кечқурун углеводли овқатларни истеъмол қилиш инсулин даражасининг ошишига ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади.