Англия шимолида маҳаллий аҳоли ва ҳукумат амалдорлари ўртасидаги маҳаллий ҳодиса назоратдан чиқиб кетди
Англия шимолидаги Лидс шаҳри чеккасида маҳаллий аҳоли ва ҳукумат амалдорлари ўртасидаги маҳаллий ҳодиса назоратдан чиқиб кетди ва тартибсизликларга сабаб бўлди, натижада шаҳар ва муниципал мулкларга зарар етди, бироқ ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.
Қайд этилишича, тартибсизлар пайшанба куни кечқурун бошланган. Бир гуруҳ одамлар икки қаватли автобусга ўт қўйган ва полиция машинасини ағдариб ташлаган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар ижтимоий хизмат ҳодимлари шаҳарнинг Ҳерҳиллс туманида яшовчи ночор оиланинг тўрт нафар боласини олиб кетганидан кейин бошланган.