Трамп Маскни ажойиб шахс деб атади
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маскни ўзига қарши суиқасддан сўнг тарафдорлари билан биринчи учрашувида ажойиб шахс сифатида таърифлади.
Бу ҳақда RSBN консерватив медиа компанияси маълум қилди.
“У ажойиб инсон. Ҳар сафар унга қўнғироқ қилганимда, «Менда янги ракета ғояси бор, буни эшитишингиз керак», дейди”, — деди Трамп ва Маск билан доим яхши муносабатда бўлганини қўшимча қилди.