Пойтахтдаги янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Пойтахтдаги янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Воқеа Юнусобод туманида юз берган

Бугун, 23 июл куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳодиса ФВВ раҳбарияти назоратида. Айни дамда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Тез орада қўшимча маълумот тақдим этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: