Ташқи ишлар вазирлиги Аббоснинг яқин орада Россияга ташрифи ҳақида маълум қилди

Ташқи ишлар вазирлиги Аббоснинг яқин орада Россияга ташрифи ҳақида маълум қилди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос яқин кунларда Россияга расмий ташриф билан бориши мумкин ва бу сафар россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказади . Бу ҳақда Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили , ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди , дея хабар беради «ТАСС» .

 

«У тез орада расмий ташриф билан келади», деди дипломат Фаластин раҳбарининг ташрифи ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

 

Бунгача ОАВда Аббоснинг 12-14 август кунлари Россияга ташриф буюриши ва 13 август куни Россия президенти билан учрашиши режалаштирилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Федерацияси Яқин Шарқдаги вазият ва Фаластиннинг БМТ сафига кириши бўйича мулоқотни бошлашни зарур деб билишини айтди .

Дўстларингизга ҳам юборинг: