Сохта ҳавола орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Сохта ҳавола орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази маълум қилди

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли аёл Т.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 10.336.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Б. Интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: