Марғилонда МЧЖ 7,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Назорат тадбирида МЧЖ қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри газ тармоғига улангани фош бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 7 млрд 143 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.