Самарқандда 49 кишини хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Оқдарё туманида икки кишини Англияга ишга юбориш учун $4,5 минг олган шахс $700 ва 1,2 млн сўмни қайтараётганда ушланган.
Тергов давомида фуқаро яна 47 кишидан четга ишга юбориш эвазига $31 160 олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.