Август ойи қуруқ ва ойнинг бошланиши жуда ҳам иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда
Ўзгидрометнинг узоқ муддатли об—ҳаво прогнозига кўра, август ойининг биринчи беш кунлиги жуда иссиқ, жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ, 6—августдан сўнг иссиқ ҳарорат тўлқини «ҳовуридан» тушиб, ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликлари бироз салқинлик остида ўтиши ойдинлашган.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати кечалари +22°С +25°С дан +17°С +20°С гача, кундуз кунлари +35°С +38°С дан +30°С +33°С гача ўзгариб туради.
Об—ҳаво бюро агентлиги август ойи жуда қуруқ, фақат учинчи ўн кунликда республиканинг каттароқ қисмида ёғингарчилик кутилмалари бўлиши прогноз қилган.