Олимпиада-2024. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба билан бошлади. Кейинги рақиб – жиддий!
Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов (51 кг) Париж-2024 ёзги Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.
Ҳамюртимиз нимчорак финал доирасида Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануел Лопесга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эндиликда Дўсматов 2 август куни чорак финал босқичида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши баҳс олиб боради.