Тошкент – Абу-Даби рейси парвози 17 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Тошкент – Абу-Даби рейси парвози 17 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Тошкент вақти билан соат 12:05 да жўнаши режалаштирилган “Wizz Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Абу-Даби рейси техник сабабларга кўра учиш аэропортида қолмоқда. Бу ҳақида , “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Айни пайтда парвознинг кечикиши 10 соатни ташкил этмоқда. “Wizz Air” хорижий авиакомпания бўлганлиги сабабли, ташкилий масалаларни ҳал қилиш бироз вақт талаб қилди. Айни пайтда мазкур рейснинг 105 нафар йўловчиси, жумладан, хорижий фуқаролар ва бошқа вилоятлардан келган Ўзбекистон фуқаролари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган ва аэропортдан вақтинча бўлиш жойигача транспорт билан таъминланган.

Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвоз 31 июл куни соат 04:00да амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: