Даҳшат! Қамчиқ довонида юк машинаси ва “Matiz” жарга қулади,  икки киши ҳалок бўлди

Даҳшат! Қамчиқ довонида юк машинаси ва “Matiz” жарга қулади,  икки киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 31 июль куни Қамчиқ довонида юк автомобили бошқарувни йўқотиб, “Cobalt” ҳамда “Matiz” машиналари билан тўқнашган. Оқибатда юк машинаси ва “Matiz” жарликка қулаган.

Шу куни 16:14 да Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлида Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси жарликка тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

“Замон” информацион дастурида айтилишича, юк машинаси бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг “Cobalt” ҳамда “Matiz” машиналари билан тўқнашган.

Оқибатда юк машинаси ва Матиз жарликка қулаган ва икки нафар фуқаро ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар гуруҳи ҳар икки машинани чуқурликдан олиб чиққан ва вазият оқибатларини бартараф этган.

Қайд этилишича, ҳозирда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: