Иқлим фаолларининг норозиликлари туфайли Германиянинг иккита аэропортида парвозлар тўхтатилди

Иқлим фаолларининг норозиликлари туфайли Германиянинг иккита аэропортида парвозлар тўхтатилди

“Сўнгги авлод” иқлим ташаббуси фаоллари норозилик акциялари ўтказдилар ва Берлин-Бранденбург, Штутгарт, Нюрнберг, Кёлн-Бонн ҳамда Карлсруэ аэропортлари ҳудудига киришди, дейилади ташкилот хабарида.

 

Акция иштирокчилари аэропортларга “Нефт ўлдиради” ва “Шартномани имзоланг” ёзувлари туширилган баннерларни жойлаштиришган. Қайд этилишича, фаоллар “иқлим ўзгаришларига тинч усулда қаршилик билдирмоқда” ва учиш-қўниш йўлакларига чиқишмаяпти. Бироқ, полициянинг ҳаракатлари туфайли Кёлн-Бонн ва Нюрнберг аэропортларида парвозлар тўхтатилгани айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: