Маймун чечаги халқаро даражадаги хавфга айланди

Маймун чечаги халқаро даражадаги хавфга айланди

Маймун чечаги эпидемияси халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатга айланди. Бу ҳақда 14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

«Ушбу эпидемияларни тўхтатиш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун мувофиқлаштирилган халқаро жавоб зарурлиги аниқ», дея “Рейтер” Гебрейесуснинг ЖССТ фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилишидан кейинги брифингда сўзларидан иқтибос келтирди.

Эпидемиянинг фавқулодда ҳолатга айлангани ЖССТнинг энг юқори тайёргарлик даражасини ифодалайди ва тадқиқот, молиялаштириш ва халқаро соғлиқни сақлаш чораларини тезлаштириш ва касалликнинг олдини олиш учун ҳамкорлик қилишни мақсад қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: