Instagram доимий равишда фойдаланувчиларнинг суҳбатларини тинглайди ва уларга мақсадли рекламаларни таклиф қилади

Instagram доимий равишда фойдаланувчиларнинг суҳбатларини тинглайди ва уларга мақсадли рекламаларни таклиф қилади

 

Бу ҳақда ижтимоий тармоқ ҳамкорларидан бири CMG компанияси маълум қилди, деб хабар беради 404 Meдиа.

Ўз тақдимотида реклама компанияси ижтимоий тармоқ “фаол тинглаш” хизматидан фойдаланиши ҳақида хабар беради, бунда сунъий интеллект смартфонингиз ёнида суҳбатларингизни тинглайди ва фойдаланувчининг тармоқдаги ҳаракатларини таҳлил қилади.

Шундай қилиб, агар кимдир телефон ёнида “Менга янги футболка керак” деб айтса, реклама тез орада уни сотиб олишни таклиф қилади.

CМG мижозлари орасида Amazon, Google ва Meta ҳам бор, аммо охирги иккитаси нашр этилгандан сўнг ўз ресурсларидан CMG ҳақидаги ҳар қандай эслатмани олиб ташладилар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: