Қўшниларини фоҳишалик учун хорижга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Қўшниларини фоҳишалик учун хорижга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уч нафар қўшнисини фоҳишалик учун хорижга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақида Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни уч нафар таниши билан чегара постида тўхтатган. У ўзи билан бирга бўлган аёллар унинг қўшнилари эканини, улар шунчаки, кузатиб қўйиш учун чиққанини айтган. Текширув давомида судланувчи жабрланувчиларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда электрон авиачипталар сотиб олгани маълум бўлган.

 

У 2024 йилнинг апрель ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб, кам таъминланган қўшниларининг ишончига кирган ва уларни хорижда фоҳишалик билан шуғулланиб, яхшигина пул топиш мумкинлигига ишонтирган.

 

Судланувчи жабрланувчиларнинг ўзлари бу таклифга рози бўлганини айтиб, жазосини енгиллаштиришни сўраган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 3 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: