Эрон ва Швеция бир-бирининг дипломатларини чиқариб юборди

Эрон ва Швеция бир-бирининг дипломатларини чиқариб юборди

Эрон швециялик дипломатга мамлакатни тарк этишни буюрди. Бунга Швециянинг Стокгольмдаги Эрон элчихонаси ходимини мамлакатдан ҳайдаб юборгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Швециянинг бу ҳаракатини асоссиз деб баҳолади. Вазирлик бу қарор сионистик режимнинг (Исроилнинг) таъсири остида қабул қилинганини ҳамда Эрон элчихонаси фаолиятига халақит беришга қаратилганини билдирди.

Эрон ТИВнинг Ғарбий Европа бўйича бош директори Алиризо Юсуфий Швециянинг Теҳрондаги элчисини чақиртирди. У Швециянинг Эронга қарши “террорчи” гуруҳларга мезбонлик қилаётганига эътироз билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ўз миллий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини таъкидлади. IRNA агентлигининг хабар беришича, учрашувда Швеция дипломатига Эронни тарк этиши учун 48 соат вақт берилгани маълум қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: