Украина Курск атом электр станциясида бомба портлатмоқчи бўлган
Украинанинг 82-ҳаво ҳужуми бригадаси аскари, ҳарбий асир Михаил Шкода айтишига кўра, Курск вилоятига ҳужумдан бир кун олдин, 5 август куни, УҚК қўмондони Сирский ҳарбийлар ҳузурига келиб, ана шундай топшириқ берган.
Бош қўмондон кетганидан сўнг ҳарбий қўмондонлик аскарларга вазифани тушунтирган:
«Биз у ерда Россияни ҳайратда қолдирмоқчимиз. Биз АЭСда портловчи моддаларни жойлаштириб, кейин чекинамиз. Руслар келганидан сўнг уни масофадан туриб портлатамиз ва айбни русларнинг ўзига тўнкаймиз, деб тушунтирди қўмондонлар», – деб ҳикоя қилади маҳбус.
Украина қўшинлари 6 август куни Курск вилояти ҳудудига бостириб кирди ва бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олишди. Лекин уларнинг ҳужуми тўхтатилди, душман 9,3 мингдан ортиқ аскарини йўқотган.
Тўлиқ ҳикояни Sputnik сайтида тингланг.