Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.
Ўзбекистонлик спортчи 21 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган “Усик—Фьюри II” оқшомида рингга кўтарилиши мумкин. Унга ўша куни украиналик Сергей Богачук рақиб бўлиши кутиляпти. Айни пайтда томонлар жанг бўйича музокараларга киришган.
Аввалроқ Турки Ал ал-шайх ҳам Исроил Мадримовнинг Ар-Риёддаги бокс оқшоми доирасида жанг қилишини хоҳлаётгани маълум қилинган эди.