Абдулла Арипов Еревандаги Евроосиё иқтисодий форумда қатнашди

Абдулла Арипов Еревандаги Евроосиё иқтисодий форумда қатнашди

Ўзбекистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига меҳнат миграцияси бўйича маълумотларни электрон алмашишни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.

“Биз рақамли ҳужжатларни ўзаро тан олиш учун электрон хизмат кўрсатиш тизимларини интеграция қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз”, – деди Арипов Еревандаги Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.

 

Бош вазир форум иштирокчиларига меҳнат миграцияси ҳамда хориждаги ижтимоий эҳтиёжманд шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилди.

 

Ариповнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон фитосанитария ҳужжатларини электрон алмашишни йўлга қўйишга тайёр.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.