Тошкент вилоятида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди

Тошкент вилоятида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Пискент «метан заправка» олдидаги кўприк қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 20:00 ларда Пискент туманидан ўтган йўлда жойлашган кўприкда 1987 йилда туғилган фуқаро Howo юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда кўприк ўпирилиб тушган. Юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

 

«Ушбу ЙТҲ содир бўлган вақтда кўприкда фуқаролар бўлмаган. Ҳайдовчининг соғлигига зиён етмаган», – дейилади хабарда.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: