Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади

Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади

Ҳукуматнинг “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб туризмнинг қуйидаги янги турлари жорий қилинади:

 

– маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишни назарда тутувчи саноат туризми;

– олтин, руда ва бошқа минерал ресурслар қазиб олувчи конлар, шахталар, фаолият юритмаётган геологик объектларида технологик жараёнларни, шу жумладан, тоғ жинсларини портлатиш тадбирларини бехатар масофадан кузатиш, мутахассислар билан мулоқот қилиш, тоғ релефлари бўйича экскурсияларни ташкил қилишни назарда тутувчи геология туризми;

– илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийлар, Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ташриф буюриш орқали фан ва техника ютуқлари билан танишишни назарда тутувчи илмий туризм;

– ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф буюриш, ёдгорликлар ва тадбирларда қатнашиш, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларда туристларга ўқ отиш бўйича пулли хизматлар ташкил қилишни назарда тутувчи ҳарбий туризм;

– мамлакатнинг сиёсий ҳаёти, давлат органлари ва ташкилотларининг тарихи ва фаолиятини акс эттирувчи жойларга, хусусан, ҳукумат бино ва иншоотларига ташриф буюришни ўз ичига олган давлат-бошқарув туризми.

Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ва хорижий туристларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:

 

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Шон-шараф”, “Қуролли Кучлар” давлат музейлари ва ҳудудлардаги “Ватанпарварлар” боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш;

Мудофаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази Қибрай спорт мажмуаси базасида “Стендли отиш” ва ўқотар қуроллардан отишни пулли асосида йўлга қўйиш.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: