Дуровнинг ҳибсга олиниши, уни туғилажак фарзандидан айирди

Дуровнинг ҳибсга олиниши, уни туғилажак фарзандидан айирди

Павел Дуровнинг айтишича, ҳибсга олинган пайтда унинг севгилиси Юлия Вавилова ҳомиладор бўлган.

Дуровнинг Телеграмъдаги постида айтилишича, у Вавилованинг ҳомиладорлиги ҳақида 27 август куни полиция томонидан сўроқ қилинаётган пайтда билган. Қиз ҳибсга олиниши ва унинг ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиниши, жумладан тадбиркорнинг ҳибсга олинишига у сабабчи бўлганлиги ҳақидаги тахминлар туфайли катта стрессни бошдан кечирди. Ҳомиладорликнинг ўнинчи ҳафтасида чақалоқнинг юраги уришдан тўхтади, дейилади постда, шундан сўнг у операция қилинди.

Дуров кўп фарзандли ота. ОАВ маълумотларига кўра, унинг собиқ синфдоши Дариа Бондаренкодан икки, Ирина Болгардан яна учта фарзанди бор. 2024 йилнинг ёзида Павел Дуров сперма донори сифатида 12 мамлакатда 100 дан ортиқ боланинг биологик отаси бўлганини эълон қилди.

Дуров 24 август куни Париж яқинидаги аэропортда қўлга олинган эди. Францияда у Телеграм мессенжерида содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатларга шерикликда айбланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: