Эрон ўзининг ядровий доктринасини қайта кўриб чиқишга тайёрланмоқда

Теҳрон буни Ислом Республикасининг сақланиб қолиши масаласи деб билади.
Эрон Олий раҳбарининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги вакилининг ўринбосари Аҳмад Ҳақталаб: “Исломий тамойиллар ва ахлоқ қоидаларига асосланиб, ядровий ва оммавий қирғин қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш умуман қабул қилиниши мумкин эмас. Аммо, агар мусулмонлар ва Эрон аҳолисининг ҳаёти, мол-мулки ва шарафини ҳимоя қилиш зарурати туғилса, Ислом Республикаси, шубҳасиз, ядро дастурини ривожлантириш бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқади ва зарур чораларни кўради”.