Эрон ядровий қурол яратиш режалари ҳақида маълумот берди
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон ўз ҳарбий доктринасига амал қилишда давом этишини ва ядровий қурол яратишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
«Оммавий қирғин қуроллари бўйича позициямиз жуда аниқ ва ўзгаришсиз қолмоқда: мамлакат олий диний-сиёсий ҳокимиятининг фатвоси ҳамда соғлом фикрга асосланиб, ядровий дастуримизни ҳарбий оқимга йўналтирмоқчи эмасмиз», дейди Исмоил Бағай.