Volkswagen Германияда бир нечта заводини ёпади
Volkswagen Германияда камида учта заводни ёпади ва қолган барча корхоналарда ходимларни қисқартиради. Бунга сабаб Хитой ва Европа бозорларида талабнинг сустлиги ҳамда электромобилларга ўтиш омадсиз бўлгани, дейилади расмий хабарида.
Бу Volkswagenнинг 87 йиллик тарихида ўз ватанида биринчи марта завод ёпиши бўлади. Айни дамда компаниянинг Германияда 10 та заводи бор. У ерда 300 000 ходимлар ишлайди.