БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда

БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо шимолида қамалда қолган фаластинлик тинч аҳолининг аҳволини чидаб бўлмас деб атади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.

Гутерришнинг таъкидлашича, у эксклав шимолидаги вайронагарчилик кўламидан “ҳайратда”.

Бош котибнинг таъкидлашича, Исроил минтақага инсонпарварлик ёрдами етказиш уринишларига тўсқинлик қилмоқда, бу эса жуда кўп сонли одамларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда.

У, шунингдек, Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясини кечиктириш минглаб болалар ҳаётини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.

БМТ Бош котиби яна Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар беради aa.com.tr.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: