Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди

Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 38-мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Ушбу мактаб 1954 йилда қурилган бўлиб, 2006 йилда жорий таъмирдан чиқарилган. Бугунги кунда 370 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида 475 нафар ўқувчилар 39 нафар ўқитувчилардан таълим олиб келмоқда.

 

Ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 14:30 да мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда мактаб синфхонасида пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги мактаб директори М.Мнинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.

 

Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, дейилади вилоят ММТБ хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: