Кўпгина НАТО аъзолари бу ғояни қўллаб-қувватламаяпти

Кўпгина НАТО аъзолари бу ғояни қўллаб-қувватламаяпти

Савол шундаки, Ғарб ҳамкорлари, биринчи навбатда, энг муҳими, АҚШ – Украинанинг эркин қолган қисмларига аъзоликни бериш учун сиёсий иродага эгами? Немис хавфсизлик экспертлари, масалан, бундай ҳаракат НАТО ҳамкорларини Россия ва Украина ўртасидаги можарога тортиш хавфини сезиларли даражада ошириши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Германия канцлери Олаф Шолс душанба куни Украинага ташриф буюрганида, у Зеленский таклиф қилган режага очиқдан-очиқ қаршилик билдирди.

НАТОнинг собиқ бош котиби Енс Столтенберг вазиятга бошқача қарайди. Октабр ойида альянс раҳбари лавозимини тарк этганидан кўп ўтмай, Столтенберг Киевнинг тезда НАТОга аъзо бўлиши урушни тугатиши мумкинлигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: