Эрон ядровий доктринасини ўзгартириш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Эрон ядровий доктринасини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай янги қарор қабул қилмаган.
Бу ҳақда мамлакат Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий маълум қилди.
«Ядровий доктринани ўзгартириш юзасидан ҳеч қандай янги қарор қабул қилинмади», — деди Ризоий.
Унинг сўзларини Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси келтирмоқда.
