Тошкентда электробус икки енгил автомобил билан тўқнашиб кетди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Ютонг” электр автобуси ҳамда иккита “Tracker-2” ва “Матиз” русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ЎзМТРК ЙҲХБ.
ЙТҲ 8-декабрь куни Бободеҳкон кўчасида содир бўлган. Тўқнашув натижасида “Тракер-2” автомашинасининг 22 ёшли ҳайдовчиси ва унинг йўловчиларидан бири тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган.
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.