Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 205 нафарга етди
Ғазо ҳукумати матбуот идорасидан берилган баёнотга кўра, кўплаб медиа ташкилотларида мухбир, муҳаррир ва продюсер бўлиб ишлаган журналист Аҳмад аш-Шияҳ Хон Юнис шаҳри ғарбидаги Маваси минтақасида Исроил ҳарбий самолётлари томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлди.
Шияҳнинг ўлими билан Исроил армиясининг 2023 йилнинг 7 октябридан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 205 нафарга етди.