Ҳусанов майдонга тушмаган ўйинда «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ютқазди
АПЛнинг навбатдаги турида «Манчестер Сити» «Арсенал»га қарши ўйнади.
Ўйинда «шаҳарликлар» ҳимоясида жиддий муаммолар борлиги яққол кўзга ташланди. Хосеп Гвардиола асосий таркибда Абдуқодир Ҳусановни эмас, Жон Стоунзни ташлади. Стоунз эса ўйин давомида жуда суст ҳаракат қилди.
Якунда «Арсенал» Гвардиола жамоаси дарвозасига нақ 5 та гол урди. «Манчестер Сити» эса фақат битта гол билан жавоб қайтарди холос. Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинни тўлиқ захирада ўтказди.
