Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ньюкасл»га қарши ўйин (4:0) бўйича фикр билдирди.
«Ўйин тарзига қараганда, қандай жамоа эканимизни эслаб қолдик. Бу мавсумда аввал бундай даражада ўйнамагандик. Ҳар доим ҳаракат қиламиз, лекин баъзида барчаси ўзимиз истагандек чиқмайди. Бугунги тезлик ва ҳужумдаги интенсивликдан жуда мамнунман. Нико [Гонсалес] ва [Абдуқодир] Ҳусанов ажойиб ўйнашди. Чемпионлар Лигасига йўлланмасини қўлга киритиш учун бундай ўйинларни ютишимиз шарт. Шу тарзда ўйнашимиз керакки, мухлисларимиз уйга бахтиёр ҳолда қайтсин».
Мармуш Германияда ҳам ўзини яхши кўрсатган. У тезкор ва юқори сифатга эга. «Лейтон»га қарши ўйинда имкониятларни йўқотди, аммо бугун майдонда анча яхши ҳаракат қилди».
Холанд 10 йиллик шартнома имзолади, шундай экан, капитан сифатида унга ишонаман. Эртами ёки кеч у жамоа етакчисига айланади, бу фақат вақт масаласи» – деди Гвардиола.