Тошкентдаги қурилиш кетаётган бинода эркак зинадан йиқилиб ҳалок бўлди

Тошкентдаги қурилиш кетаётган бинода эркак зинадан йиқилиб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида қурилиш кетаётган бинода эркак зинадан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2025 йил 17 февраль куни 1974 йилда туғилган эркак Яккасарой тумани, Аския кўчасида жойлашган кўп қаватли уй қурилиш ишлари олиб борилаётган бинога кираётганда содир бўлган. У зинапоядан тойиб, бахтсиз ҳодиса туфайли бинонинг ертўла қисмига тушиб кетган ва шу жойнинг ўзида вафот этган.

Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг қурилишда ҳалок бўлишига оид сўнгги ҳолатлар:

Юқоридаги ҳодиса Россияда қурилиш ва таъмирлаш вақти ўзбекистонликлар билан содир бўлган биринчи ҳолат эмас. Жумладан, 13 январь куни Санкт-Петербург шаҳри Приморский туманида ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетганди. 30 ёшли ўзбекистонлик арматурачи ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.

26 ноябрь куни яна Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси томдан тушиб кетган. Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишга кирган.

22 ноябрь куни Ленинград вилоятида 20 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдончасида вентиляция тешигига тушиб кетиб ҳалок бўлган. 3 ноябрь куни Ленинград вилоятида 19 ёшли ўзбекистонлик қурувчи тўққизинчи қаватдан тушиб вафот этганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: