Озарбайжон ўриспараст нашрни мамлакатдан қувди

Озарбайжон ўриспараст нашрни мамлакатдан қувди

Russia Today” медиа гуруҳининг Озарбайжондаги ваколатхонаси (Sputnik Озарбайжон) ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода маълум қилди.

Ҳожизодага кўра, Россия компанияси Озарбайжонда фақат битта мухбир учун аккредитация олиши мумкин. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча маълумотга изоҳ бермаган.

Олдинроқ Озарбайжон ҳукумати BBC Озарбайжон хизматининг Бокудаги офисини ёпишни талаб қилганди. BBC журналистлари вазиятга ойдинлик киритилгунга қадар Бокудаги фаолиятини тўхтатган. Бир қатор медиакорпорация вакиллари ушбу қарорни “матбуот эркинлигини чеклаш”, дея баҳолаган. Шунингдек, мамлакатдан Америка халқаро тараққиёт агентлиги USAID офиси, шунингдек, Россиянинг “Россотрудничество” ташкилоти ҳам қувилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: