Улар ҳам турк бўлса керак!

Улар ҳам турк бўлса керак!

Хунза турклари ҳақида эшитганмисиз? Хунзалар Покистоннинг шимолидаги Гилгит-Балтистон вилоятида, Каракурум ва Ҳиндукуш тоғларининг туташувида Хунза, Нагар ва Ясин водийларида яшовчи турк халқидир. Нуфуси тахминан 87 000 ни ташкил этади.

Аҳоли, асосан, ўзлари етиштирадиган сабзавотлар, мевалар ва гўшт маҳсулотлари билан кун кўради. Тоғ эчкилари ва хонаки эчкилар, қорамоллар уларнинг асосий моддият қайноғидир. Ўзлари қўлбола услубда ишлаб чиқарадиган табиий маҳсулотлардан ташқари, вилоятнинг энг машҳур маҳсулоти ўрик ва ўрик мойидир. Хунза турклари учун ўрик ҳаётларининг ажралмас қисмидир.

Қардошларимиз тоғ ва чўққилар бағрида дунёдан, ҳар турли хавф-хатар ва хабарлардан узоқда 120-145 ёшгача умр кўрадилар ва дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи турк халқи сифатида тарихга ёзилди.

Хунза турклари ҳақида ёзилган бор мақолаларни ўқиб чиқдим, видеоларни кўрдим. Уларнинг узоқ умр кўриш сири бошқалар каби мени ҳам қизиқтириб қўйди.

Улар жуда кўп миқдорда мева ейишади, тоза сув ва мева шарбати ичишади. Ҳафтада бир марта рўза тутишади. Хунзалар қарилик нелигини билишмайди. Улар деҳқончилик ва чорвачилик билан мунтазам шуғулланишади. Бўш вақтларида эса музлаган кўлларда хоккей ўйнашади. Ўйин-кулги, мусиқани севишади. Ўрта Осиёнинг машҳур сурнайи, зурнаси, рубоби ва дўмбираси уларнинг ҳам энг севимли чолғу асбоблари ҳисобланади. Тана ранги оқ сариқ, қисиқ кўзли қардошларимизни кўрганингизда ўзимизнинг Ўрта Осиё халқини кўргандай бўласиз. Аёлларининг кийиниш услуби, миллий либослари ва тақинчоқлари момоларимизни эслатади. Хунзаларнинг ҳеч бири бугунга қадар саратон ва бошқа хавфли хасталикларга чалинмаган. Аҳоли аъло даражада ўқимишли. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, баъзи бир қариялари билан қийинчилик билан бўлса-да, ўзбек тилида гаплаша оласиз. Улар Помир тоғлари бағридан, Ўрта Осиёдан кўчиб борганлари учун тил англашими осон. Хунзаларнинг ораларида қирғиз ва қашқар турклари ҳам яшайди. Инглиз тилида жуда яхши гаплашишади. Исмоилия мазҳабидадирлар. Асосан, шиалар ва суннийларга ажралади. Бундан икки йил аввал Турк Араштирмалар вақфи Олмониядан Истанбулга генетик олима аёлни таклиф этганди. Жуда катта семинар ўтказилди. Семинарда ярим туркча, ярим олмонча нутқ сўзлаган олимани биримиз тушуниб, биримиз тушунмадик. Нутқи орасида унинг бир жумласи менинг эътиборимни тортди.

Туркларнинг генетик код рақами 4. Буни ҳеч бир турк унутмасин!

Кўпроқ билги соҳиби бўлмоқ учун хоним афандини емакка таклиф этдик. Ўтириб суҳбатлашдик ва жуда кўп нарса ўргандик.

Аминманки, дунёдаги барча туркларнинг, жумладан, хунза туркларининг ҳам генетик код рақами 4 дир!

Агар хунзалар каби узоқ умр кўрайин десангиз, хомлай, қуритилган мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг. Айниқса, ўрик кундалик озуқангиз бўлсин. Тоза сув ичинг, гўштдан кўпроқ енг ва ёмон хабарлардан, негативлардан узоқ туринг.

Нодира Даврон

Дўстларингизга ҳам юборинг: