Самарқандда учта тарихий масжид бузиб ташлангани аниқланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Маданий мерос агентлиги билан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги XIX — XX асрларга оид тарихий биноларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Хусусан, Каттақўрғон туманидаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд сўм, Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилган.
Самарқанд туманидаги «Кулба» архитектура ёдгорлиги эса рухсатсиз таъмирлангани оқибатида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.